АсосийSport

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 ноябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади.

29 ноябрь кунигача давом этадиган мазкур ўқув-машғулот йиғинига миллий терма жамоа бош мураббийи жами 23 нафар футболчини таклиф этган. Терма жамоанинг илк машғулоти бугун ЖАР стадионида соат 16:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг сўнгги йиғинини октябрь ойида Дубай шаҳрида ўтказган эди. Дубайдаги йиғин давомида Миржалол Қосимов шогирдлари Қатар (0:3), Баҳрайн (0:0) ва БАА (4:0) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишган.

Маълумот ўрнида, Тошкентдаги йиғин якунига етгач Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 финал босқичига тайёргарликни давом эттириш учун 1 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетади.

    Бошқа янгиликлар