АсосийDunyo

Британиялик фотосуратчи 830 метрлик «Бурж Халифа» тепасида селфи сурат олди

Британиялик фотосуратчи «дунёда энг баланддан олинган селфи»га эга бўлди, деб ёзади Telegraph нашри.

Гап шундаки, Жеральд Донован дунёдаги энг баланд минора — Дубайдаги 830 метрлик «Бурж Халифа» тепасида туриб сурат олди.

Донованга бунда iPhone’даги дастур ёрдамида бошқариладиган махсус панорамали камера ёрдам берди. Фотосуратчининг айтишича, у селфи ишқибози эмас, бироқ бундай манзарани кадрга муҳрлаш имкониятини бой беришни истамаган.

    Бошқа янгиликлар