Аргентинада бортида икки нафар киши ва 200 килограмм кокаин бўлган самоёлт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Day.Az нашри хабар беради.
Натижада ҳар икки киши нобуд бўлди. Маълумотларга кўра самолёт техник носозлик туфайли портлаган. Самолёт ичидаги шахслар портлаш юз беришидан олдин наркотик моддалар жойлаштирилган қопларни ерга ташлашга улгуришган. Айни дамда ушбу иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.





