Интернет нашрларида шу йили ноябрь ойининг бошида машхур Голливуд юлдузи Шарон Стоуннинг жияни 22 ёшли Колин Стоун наркотик моддаларни кўп миқдорда қабул қилиш оқибатида ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.
Кеча, 19 ноябрь куни актриса ва унинг оиласи айни воқеа юзасидан расмий маълумот беришди. Бу ҳақда spletnik.ru нашри хабар беради.
-Колин ажойиб инсон эди. Биз унинг вафотидан чуқур қайғудамиз. У бизнинг қалбимизда умрбод яшайди.
Шарон Стоун жиянининг ўлими ҳақидаги хабарни актёр Жон Траволта билан “Қил устидаги ҳаёт” фильмида рол ижро этаётган вақтида эшитган. У жиянининг ўлимидан қаттиқ азият чекмоқда.





