АсосийDunyo

Колумбияда ошқозонида наркотик ташиши режалаштирилган 11 ёшли қиз қўлга олинди

Колумбиянинг Кали шаҳри полицияси ошқозонида наркотик моддаларни ташиши режалаштирилган 11 ёшли қизни қўлга олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Қўлга олинган қизнинг ошқозонидан жарроҳлик операцияси орқали умумий оғирлиги 500−600 грамм бўлган наркотик моддаларнинг 104та капсуласи олинган. Бу қайси турдаги норкотик моддаси эканлиги ҳозирда аниқланмоқда.

Полиция вакилларининг сўзларига кўра, ота-онаси ажрашиб кетган қиз дам олиш кунлари отасиникида бўлиб, кейин онасиникига қайтган. Тунда у ўзини ёмон ҳис қилгач шифохонага олиб борган. Полиция ҳозирда қизнинг отасини тергов қилмоқда. Кимдир ёш қиздан Европага наркотиклар олиб ўтиш учун фойдаланмоқчи бўлган. У Колумбияда бундай мақсадларда фойдаланилгани аниқланган энг ёш инсон эканлиги таъкидланган.

    Бошқа янгиликлар