Давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан амалга оширилган тадбирлар натижасида 2014 йилнинг ўн ойи давомида содир бўлган ёнғинлар 2013 йилнинг шу даврига нисбатан ёш болаларнинг олов билан ўйнаши билан боғлиқ ёнғинлар 7,7 фоизга камайишига эришилди.
Шу билан бирга, савдо муассасалари, база ва омборхоналарда 3,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги тармоқларида 8,7 фоизга, оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида содир бўлган ёнғинлар 4,3 фоизга, бошқа сабаблардан содир бўлган ёнғинлар 42,9 фоизга камайишига эришилди. Ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган текширувларда аниқланган камчилик ва нуқсонларнинг 84 фоизи бартараф этилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги ойлигини эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар мамлакатимизда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади.





