Голландиянинг шимолий Брабант провинциясида велосипедлар учун чиройли йўлак бунёд этилди. Дизайнер Дан Розегарде (Daan Roosegaarde) қоронғуликда ёруғлик таратувчи йўлни қурди.
Бу йўлак фақатгина чиройли бўлиб қолмай, кечаси велосипедда сайр қилувчилар учун айни муддао бўлди деб айтиш мумкин.
Айтганча, Брабантда машҳур рассом Ван Гог дунёга келган ва улғайган бўлиб, унинг “Юлдузли кеча” номли картинаси айнан мана шу йўлакни эсга солади.





