“Тўйлар муборак”! Бу фильмни ҳар биримиз ўнлаб маротаба томоша қилганмиз. Бироқ, ҳар гал унинг намойиши бошланиши билан экран қаршисидан кетмай қоламиз. Бир-биридан қизиқ лавҳаларни кўриш асносида чеҳрамизда табассум ёйилади. Унинг ҳар бир қаҳрамони гўёки барчамизнинг яқин қадрдонларимизга айланиб улгурган.
“АЛЕБАСТЕР ИЧИДА ОЁҒИМ ҚОЛИБ КЕТГАН”
Обид Юнусов Ўзбекистон Халқ артисти. (Бош роль ижрочиси, 80 ёш):
— Ушбу фильм суратга олинаётган пайтда яна бошқа ўнта фильмлар бўйича киносиновлар ўтказилган, биронтасидан ҳам ўтмаганман. Шу боис “Тўйлар муборак” фильмининг режиссёри Эдуард Хачатуров уч маротаба киносиновга чақирганида мен унга, “агар мени шунчаки киносиновга чақириб, эртага ролни бошқа бировга берадиган бўлсангиз керак эмас, киносиновда қатнашмайман. Мени вақтимни бекорга олиб, ролни бошқасига бериб дилимни оғритманглар”, дедим.
ЧЎКИБ КЕТИШИМГА БИР БАҲЯ ҚОЛГАН...
Ҳайрулла Саъдиев, Ўзбекистон Халқ артисти (куёвнинг дўсти() 64 ёшда:
—Фильмда мен куёвболанинг тўйида бошидан охиригача югуриб юрадиган дўстини ўйнаганман. Айтарли узоқ гапиришга арзигулик рол ҳам эмасди. Лекин мухлисларнинг ёдида бўлса, мен фильмда сувга чўкиб кетаётиб, “ шу ерда чўккан одамни кўрмадингларми?” деб қичқираман. Айнан шу кадрлар ...
Ушбу интервьюда "Тўйлар муборак" фильмидаги барча актёрлар фильмни суратга олиш жараёни, айни вақтдаги ҳаёти ҳақида гапириб беришади. Сухбатни тўлиқ ҳолда "Даракчи" газетасининг 43-сонида ўқиш имкониятига эгасиз.
Обуна индекси: 424





