АсосийDunyo

Наполеоннинг учбурчакли бош кийими 1,9 миллион еврога сотилди

Наполеон Бонапартга тегишли машҳур бош кийимларидан бири Францияда Жанубий Кореялик харидор томонидан 1.88 миллион еврога сотилди.

Айнан ушбу коллекционер Наполеон императорнинг қария отбоқарларидан бирига совға қилган бош кийимини қўлга киритди. Олимлар аниқ биладиган ва Бонапартга тегишли бўлган жами19 та учбурчакли ва иккибурчакли шляпалар мавжуд.

Аукцион Парижнинг жанубий-шарқидан 55 километр узоқликдаги Фонтбеолда бўлиб ўтди. Бу ерда мингдан ортиқ буюмлар қўйилган эди.

Ташкилотчилардан бирининг таъкидлашича, айнан Наполеонга тегишли буюмнинг бу ерда сотилиши фирманинг обрўсини янада оширади, дея хабар бермоқда ТАСС.

    Бошқа янгиликлар