Вьетнам пойтахти Ханойда АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, томонлар Ханойнирежалаштирилган тушлик ва матбуот учун баёнотсиз тарк этишди, деб хабар берди РИА новости нашри.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин иккинчи саммит якунлари бўйича келишувга эришмагани хабар қилинмоқда. Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг сўзларига кўра, томонлар ядросизланишнинг турли вариантларини муҳокама қилишган, аммо ҳозирча улар келишувга эриша олмаганлар. Шу билан бирга, ҳар икки томон ҳам келажакда яна учрашиш ниятида эканини билдиришди.






