Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эронга қарши кураш масаласини муҳокама қилиш бўйича Россия пойтахти Москвага ташриф буюрди, деб хабар қилди РенТВ.ру нашри.
Бош вазир президент Владимр Путин билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Эронни Яқин Шарқ давлатлари учун асосий таҳдид деб атаган. Шу билан бирга, Сурияда ҳам Эроннинг ҳарбий иштироки тобора кучайиб бораётганидан ташвишда экани таъкидлади.






