АсосийDunyo

Сурияда яна бир гуруҳ одамларни эвакуация қилиш жараёни олиб борилмоқда

'Сурияда яна бир гуруҳ одамларни эвакуация қилиш жараёни олиб борилмоқда 'ning rasmi

Суриянинг Богуз ҳудудида яна бир гуруҳ одамларни эвакуация қилиш жараёни олиб борилмоқда, дея хабар қилмоқда Day.Az нашри.

Ушбу майдон ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан назорат остида бўлиб, маҳаллий аҳоли вакиллари бу жойни тезроқ тарк этишга уринишмоқда. Минглаб одамлар бир неча километр узоқликдаги вақтинчалик лагерларга жойлаштирилди. Улар орасида аёллар, касалманд қариялар ва гўдаклар бор. Нотинч вазият туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган одамлар энди лагерларда тақдирлари қай томонга ўзгаришини кутишга мажбур.

    Бошқа янгиликлар