Фарғона вилояти божхоначилари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Вилоятнинг Фарғона туманида яшовчи фуқаро С.Х. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадон кириш қисмидаги очиқ айвон тагида муқаддам қўшни давлатдан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 70 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 2144 дона автотранспорт эҳтиёт қисмлари ва 106 туп ноёб арчалар ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.
Қизиғи шундаки, хонадон эгаси ушбу юкларнинг қаердан келиб қолганлигини гўёки билмас эмиш.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






