“Оскар 2019” киномукофотининг “Хорижий тилдаги энг яхши фильм”и маълум бўлди, дея хабар қилди Кinonews.ru нашри.
Ушбу номинацияга режиссёр Альфонсо Куароннинг “Рим” (“Рома”) фильми муносиб кўрилган.
Фильмда етмишинчи йилларда Мексикадаги оддий бир оиланинг мушкул дамлари ҳақида сўз боради.
Ушбу номинациясига, шунингдек, “Капернаум” (Ливан), “Дўкон ўғрилари” (Япония), “Муаллифсиз асар” (Германия), “Совуқ уруш” (Польша) картиналари ҳам номзод этиб қўйилганди.






