“Оскар 2019” киномукофотининг очилиш маросимини афсонавий Queen гуруҳининг машҳур хитлари очиб берди, деб хабар берди Ren.tv нашри.
Рок-гуруҳнинг We Will Rock You ва We Are the Champions қўшиқлари маросимнинг очилиш маросимида янгради.
Композицияларни Брайан Мэй ва Адам Ламберт ижро этишди.
Фредди Меркьюри ҳақидаги “Богема рапсодияси” картинаси мукофотнинг бешта номинациясига қўйилган эди.






