Гватемала республикасининг шу номли шаҳри чеккасида “шахта” номи билан маълум ахлатхона бор. Айнан мана шу ерда шаҳар аҳолиси ва қўшни қишлоқда яшовчилар метал қолдиқларини йиғиш орқали кун кечиришади.
Гарчи бу ерда қидириш ишларини олиб бориш ҳаёт учун хавфли бўлса-да, юзлаб “кончилар” барибир ишлашади. Бу ерда бир ойда топилган маблағ пойтахтда яшовчи одамнинг бир ойлик ўртача маошидан икки баравар кўпроқни ташкил этади.














