АсосийDunyo

Дунёдаги энг қиммат соат 21 миллион долларга сотилди

Дунёдаги энг қиммат чўнтак соати Женевада ўтказилган Sotheby's аукционида 21.3 миллион долларга сотилди, дея хабар бермоқда BBC.

Henry Graves Supercomplication номли ушбу қимматбаҳо соат 24 каратлик тилладан ясалган бўлиб оғирлиги 500 граммни ташкил этади. Уни Швецариянинг Patek Philippe компанияси 1930 йили нью-йорклик банкир Генри Грэйвс буюртмасига биноан тайёрлаган. У бошқа бир магнат билан жаҳондаги энг оғир соат соҳиби бўлиш юзасидан гаров ўйнаган.

Оддий соатлардаги каби сония, дақиқа ва соат кўрсаткичларидан ташқари унинг яна 24 та турли механизмлари бор.

920 деталдан иборат ушбу соатни тайёрлаш учун етти йил сарфланган. 

    Бошқа янгиликлар