2019 йил 19 февраль куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходими ўз бошлиғига мурожаат қилиб, унда Бомраха маҳалласида яшовчи А.Б.га нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бораётган вақтида А.Б. ходимга ишни ижобий хал қилиб беришни сўраб, эвазига 400 АҚШ доллари таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Ушбу билдирги юзасидан 19 февраль куни Наманган вилояти ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида А.Б. ходимга хизмат хонасида 400 АҚШ долларини бераётган вақтида қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






