АсосийDunyo

Қримдаги пластмасса заводида катта ёнғин рўй берди

'Қримдаги пластмасса заводида катта ёнғин рўй берди 'ning rasmi

Қримда жойлашган пластмасса заводида катта ёнғин рўй берди, дея хабар қилмоқда News.day.az нашри.

Пластмасса ишлаб чиқарувчи мазкур завод Симферопол шаҳрида жойлашган. Аланга бинонинг ёғ баъзаси жойлашган омборда келиб чиқди. Олов ўт ўчириш гуруҳ етиб келгунга қадар минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллаб улгурган. Ҳодисани келиб чиқиш сабаблари аниқлаштирилмоқда. Ёнғин бошланиши билан ходимлар бинони тарк этгани сабабли қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар