АсосийJamiyat

"Ипак йўли” халқаро туризм университетида гид-экскурсавод ва таржимонлик фаолияти йўналиши очилади

'"Ипак йўли” халқаро туризм университетида гид-экскурсавод ва таржимонлик фаолияти йўналиши очилади'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, 21 февраль – Бутунжаҳон экскурсоводлар куни муносабати билан Тошкентда III халқаро гидлар форуми ўтказилмоқда.

Форум ишида Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли” халқаро туризм университети ўқув – илмий жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Мазкур университет проректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Баҳодир Тўраев ЎзА мухбирига берган интервьюсида олий таълим муассасасида гид-экскурсавод ва таржимонлик фаолияти йўналиши очилиши режалаштирилганлигини айтиб ўтди.

– Университетимизда 137 та талаба туризм менежменти, туризм хизматлари ва хизматни ташкил этиш йўналишларида ўқитилмоқда, – деди Б.Тўраев. – Бугунги кунда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласи жуда долзарб аҳамият касб этаётганини ҳисобга олган ҳолда халқаро таълим стандартларига мос келувчи 68 та ўқув дастури билан танишиб чиқиб, университетимизда 12 та янги йўналиш очишга қарор қилдик. Улардан бири гид-экскурсавод ва таржимонлик фаолияти бўйича бакалавриат йўналишидир. Мазкур йўналишда талаба 3 йил давомида зарур билим ва кўникмаларни олади. Бу йўналиш бўйича магистратура бўлими очишни ҳам режалаштирганмиз.

Б.Тўраевнинг аниқлик киритишича, университетда гид-экскурсавод ва таржимонлик фаолияти бакалавириат йўналиши келаси ўқув йилидан очилади.

Ҳозирда тайёргарлик ишлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар