Кеча, 20 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 6 январь куни Халқобод қишлоғида яшовчи З.А. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшовчи акаси Ш.А.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада ака касалхонага ётқизилиб, ука қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






