Хитойнинг Харбин шаҳрида виртуал рельсли электропоезд синовдан ўтказилди, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Ушбу поезд 300 кишига мўлжалланган бўлиб, узунлиги 30 метр. У соатига 70 км тезликда ҳаракатланади. Электропоезд 25 км масофани босиб ўтиши учун 10 дақиқа қувват олиши етарлидир. У қалин резина шиналар билан қопланган. Бу эса ҳар қандай шароитда ҳаракатланиш имконини беради. Илк синов эса 20 даража совуқ ва қорли об-ҳаво шароитида ўтказилди.






