18 феврал куни Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг миллий ядро хавфсизлиги инфратузилмасини ривожлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Атом энергиясини ривожлантириш агентлиги («Ўзатом») томонидан бевосита «Росатом» Давлат корпорацияси ва Россия Фанлар Академиясининг Атом энергетикасини хавфсиз ривожлантириш институтининг кўмаги ва иштироки билан ташкил этилди.
Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишда, МАГАТЭ тавсияларини ҳисобга олган ҳолда,ядровий хавфсизликнинг миллий инфратузилмасининг ҳозирги ҳолати, унинг роли ва ривожланиш истиқболлари масалалариниг муҳокамаси тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.






