Талабалар 2014 йилнинг сентябр ойида полиция Игуала шаҳри мэри топшириғига биноан талабалар намойиши иштирокчиларига ҳужум қилган вақтида йўқолган эди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Ўша вақтда ўлдирилган 6 киши билан бирга 43 нафар талаба йўқолди. Ўшандан бери федерал ҳукумат Игуала атрофини назоратга олган қолда уларни қидиришда давом этмоқда. Воқеа сабаб 56 киши қамоққа олинган.
Мексика Президенти Энрике Пенья Ньето йўқолган талабаларнинг яқинлари билан ўзининг расмий резиденциясида бўлиб ўтган учрашувда уларни қидирув ишларини янада кучайтиришни ваъда берди.
"Суриштирув ишларини охирига етказишимиз, айбдорларни топишимиз ва қонунга кўра чоралар кўришимиз зарур”, - дейди Пенья Ньето.
Шунга қарамасдан, талабаларнинг яқинларидан баъзилар пессимистик руҳиятда, яъни улар ҳукуматнинг бу ваъдасига ишонишмаяпти. Учрашув иштирокчиларидан бири Фелипе де ля Крус шундай фикрларни билдирди: "Биз президент сўзларига ишонмаймиз. Фарзандларимизни тирик қайтаришларини истаймиз. Уларни қандайдир чуқурлардан қидирмаслик керак. Биз уларнинг тирик эканлигига ишонамиз”.





