АсосийDunyo

Ҳарбий самолет чилпарчин бўлди

Калифорниянинг Вентура округида Hunter Hawker ҳарбий самолети фалокатга учради. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёнғинга қарши кураш департаменти вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Воқеа ABC7 телеканали маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан 17:13да Поинт Мугда содир бўлган. Тахминий маълумотларга қараганда учувчи ҳалок бўлган.

Вентура ҳарбий-денгиз базаси вакилининг сўзларига кўра, ушбу самолет унчалиу узоқ масофага парвоз қилмайдиган АТАС компаниясига тегишли бўлган. Ўт ўчирувчиларнинг маълумотларига қараганда, учувчи самолетни қўндиришга ҳаракат қилган, бироқ машина шоссега эмас, балки далага қулаб тушган, деб ёзади ТАСС.

    Бошқа янгиликлар