Янги Зеландия бош вазирлигига учинчи марта яқинда сайланган Жон Кей икки йилдан кейин давлат байроғини алмаштириш бўйича референдум ўтказилиши режалаштирилаётганлигини эълон қилди. Ҳозирги байроқ, унинг фикрича, республиканинг Буюк Британия қарамлилигини билдиради. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
“Ўйлайманки, ҳозир Янги Зеландия аҳолиси учун замонавий, мустақил давлатни акс эттирувчи янги байроқни танлаш учун айни вақти, - дейди Кей.
BBC Newsнинг таъкидлашича, мамлакатнинг кўплаб аҳолисига бу байроқ ёқмайди, чунки жаҳонда уни Австралия байроғи билан алмаштириб юборишмоқда.
Референдум икки босқичда бўлиб ўтади. Биринчиси, келгуси йилнинг охирида ўтказилади. Унда янги зеландияликлар янги байроқ дизайнини танлашади. Иккинчиси эса 2016 йилда ўтказилиб, унда иштирокчилар эски байроқ қолиши ёки янгисини танлаш бўйича бир қарорга келишади.





