Сибир ва Уралга қишнинг эрта келиши бу жараённинг 30-35 йилга чўзилишига гувоҳлик бермоқда. Бу ҳақда Россия ФА академиги Владимир Мельников ТАСС мухбирига маълумот берган.
“Иқлим ўзгариши даврийдир. 1946 йилдан 1976 йилгача совуқ давр бўлган ва кейинчалик иссиққа алмашганди. У XXI аср бошида тугаши керак эди, аммо бир неча йил кузатилган қуёш фаоллиги сабабли бироз чўзилди”, дейди Мельников.





