АсосийShou-biznes

Бейонсе ҳақидаги китоб 2015 йилда нашрдан чиқади

Бейонсе ҳақидаги биринчи биографик китоб чоп этишга тайёрланмоқда, дея хабар бермоқда apelzin.ru. Ушбу китоб “Grand Central Books” нашриёти томонидан 2015 йилнинг кузида сотувга чиқарилади.

Биография муаллифи Мадонна, Майкл Жексон ва Мэрилин Монро ҳақидаги китоблари билан машҳур ёзувчи Рэнди Тараборелли.

Нашрга Бейонснинг болалик даврлари ҳам киритилади.

“Бейонсе ҳаёти жуда ҳайратланарли ва кўпчиликка илҳом беради. Ўқувчилар ҳаммасини батафсил билишни исташларини биламан”, - дейилади пресс-релизда.

Китобнинг чоп этилиши бўйича аниқ сана яқин кунларда маълум қилинади.

    Бошқа янгиликлар