Marvel компанияси ўзининг расмий сайтидпа 2016-2019 йиллар давомида тайёрланиши керак бўлган 9 та фильмни эълон қилди. Хусусан, “Биринчи қасоскор”, “Коинот қоровуллари” ва “Тор” фильмларининг давомини суратга олиш режалаштирилган.
1. “Биринчи қасоскор 3: Фуқаролар уруши”, режиссерлар Энтони ва Жо Руссо, 2016 йил 6 май.
2. “Доктор Стрэнж”, бош ролда Бенедикт Камбербэтч, 2016 йил 4 ноябр.
3. “Коинот қоровуллари 2”, режиссер Жеймс Ганн, 2017 йил 5 май.
4. “Тор 3: Рогнарек”, бош ролда Крис Хемсворт, 2017 йил 28 июл.
5. “Қора пантера”, бош ролда Чэдвик Боузман, 2017 йил 3 ноябр.
6. “Капитан Марвел”, 2018 йил 6 июл.
7. “Ярамаслар”, 2018 йил 6 июл.
8. “Қасоскорлар: Чексиз кураш. Биринчи қисм”, 2018 йил 4 май.
9. “Қасоскорлар: Чексиз кураш. Иккинчи қисм”, 2019 йил 3 май.





