АсосийDunyo

Нью-Йорклик аёл 10 соатда 108 эркакнинг эътиборига тушди

Америкалик аёл Нью-Йорк бўйлаб 10 соатлик саёҳатга чиқди. Бундан мақсад ана шу вақт ичида неча марта шилқимликка учрашини билиш эди. Бу тажрибани Hollaback фаоллари ўтказди, деб ёзмоқда The New York Post.

24 ёшли Шошана Робертс оддий кийим кийган ҳолда Манхэттен кўчалари бўйлаб ўтди. Олдинда унинг дўсти Роб Блисс юрар ва унинг сумкасига яширин камера ўрнатилган эди.

Тасвирларни кўриш давомида фаоллар 10 соатлик саёҳат давоимда аёлга 108 марта шилқимлик қилишганлигини аниқлашди. Бу ерда ҳуштак чалишлар ёки кўз қисишлар ҳисобга олинмаган. Улардан бири аёлни бир неча дақиқа кузатиб борган.

Адолат учун айтиш керакки, баъзи ҳолатларда уни ҳақоратлашлар ҳам учради. Баъзилар унга яхши кун тилашди, ҳаттоки кулишини илтимос қилишди.

Фаолларнинг сўзларига кўра, бу тажрибани ўтказишдан мақсад аёлларнинг ҳар куни бошидан кечирадиган ҳолатларини объектив кўрсатишдир, деб ёзади The Huffington Post.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар