АсосийSport

Пенчак силат бўйича “Ўзбекистон опен – 2014” халқаро турнири бошланди

ПойтахтимиздагиЎзбекистонспорт мажмуасида болалар, ўсмирлар, хотин-қизлар ва катталар ўртасида пенчак силат бўйичаЎзбекистон опен – 2014” халқаро турнири бошланди, дея хабар беради ЎзА.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда навқирон авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол вояга етказиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда спортнинг барча турлари қатори шарқ яккакурашларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, маҳоратли спорт усталарини тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва пенчак силат федерацияси томонидан иккинчи маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада ҳамюртларимиз билан бирга Малайзия, Сингапур, Россия, Озарбайжон, Украина, Туркманистон Қозоғистон ва Қирғизистондан келган 300 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Халқаро турнирда спортчилар пенчак силатнинг икки йўналиши – комплекс машқ бажариш ва яккама-якка беллашув бўйича ўзаро куч синашмоқда.

    Бошқа янгиликлар