АсосийJamiyat

Сурхондарёда Toyota ва Matiz тўқнашуви натижасида бир киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Toyota ва Matiz автомобиллари ўзаро тўқашиб кетди, дея хабар бермоқда Vesti.uz.

Йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қачон содир бўлгани маълум қилинмаган, ҳодиса натижасида Matiz’нинг 29 ёшли ҳайдовчиси ҳалок бўлгани, машинада бўлган яна тўрт киши шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, Toyota автомобили йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда қарама-қарши йўналишга чиқиб боргани сабаб, ЙТҲ содир бўлган. Хабар беришларича, Toyota ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган.

    Бошқа янгиликлар