АсосийDunyo

Бугун қуёш тутилади

2014 йилнинг 23 октябрдан 24 октябрга ўтар кечаси қуёшнинг қисми тутилишини кузатиш мумкин.

Бу йил ҳисобидан иккинчи ва охиргиси бўлиши кутилаётган қуёшнинг қисман тутилишини Россиянинг узоқ шарқ, шунингдек Шимолий Америка аҳолиси кузатиши мумкин.

NASA томонидан берилган хабарга кўра, бу ҳолат Камчатка, Чукотка ва Магадан ҳудудларида тонгги соат бешда, АҚШ, Канада ва Мексикада пайшанбанинг иккинчи қисмида бошланади.

Афсуски, Ўзбекистон аҳолиси буни томоша қила олмайди, чунки бу пайтда бизда тун ҳукмрон бўлади.

    Бошқа янгиликлар