Reynolds American Inc. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компанияси келгуси йилдан бошлаб ўзининг барча офислари ҳамда ишлаб чиқариш биноларида чекишни тақиқлайди.
Компания вакили Дэвид Ховарднинг айтишича, ушбу тақиқ қандайдир шахсий сабабларга кўра кўчада ёки ташқарида чекишни ёқтирмайдиган ходимлар учун “чекиш жойлари” тайёр бўлиши билан кучга киради. Ховарднинг сўзларига кўра, бу тақиқ электрон сигареталарга ўз таъсирини кўрсатмайди.
Reynolds American Inc. АҚШда тамаким маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринда туради, дея хабар беради ТАСС.





