Қаторасига учинчи марта хавфли ва ўткир ҳиссиёт шинавандалари Монте Пиана тоғига йўл олишди. Улар Италиянинг ушбу масканида ҳаётларини хавф остига қўйишади, аниқроғи кўнгил очишади. Расмларда кўриб турганингиздек, бу одамлар ердан юз метрлар баландликдаги арқонга боғланган ҳолда бир оёқда туришади, гитара чалишади ёки його билан ҳам шуғулланишади.
















