АсосийShou-biznes

Тошкентда халқ чолғулари бўйича "Она юрт оҳанглари" халқаро танлови бошланди

Ўзбекистон давлат консерваториясида “Она юрт оҳанглари” халқаро танлови ўтказилмоқда. Мазкур танловда Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон, Туркия каби давлатлардан ёш мусиқачилар ўз маҳоратини намойиш этади.

Халқ чолғулари бўйича “Она юрт оҳанглари” халқаро танлови юртимиз мусиқа ва санъат таълим масканлари бадиий жамоалари иштирокидаги катта концерт дастури билан бошланди.

Ушбу танлов ёш ижрочиларнинг ўз мутахассислиги бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг янги ижодий услубларни эгаллашига яқиндан кўмаклашиш, ижрочилик санъатини янада ривожлантириш, бу йўналишдаги мактабларни тарғиб этишдек мақсадларга хизмат қилади, деб хабар беради ЎзА.

    Бошқа янгиликлар