АсосийJamiyat

Хоразмда 164 та ноқонуний йўловчи ташиш ҳолати аниқланди

Хоразм вилоятида йўловчиларни ва жисмоний шахсларнинг юкларини ташиш бўйича 164 та ноқонуний ҳолат қайд этилди, деб ёзади uz24.uz.

“Автомобил транспортида йўловчи ва юк ташиш фаолиятини лицензиялаш” қонуни талабларини таъминлаш диорасида вилоят солиқ бошқармаси, шунингдек, Хоразм вилоят ИИб ЙҲХБ билан ҳамкорликда рейд текширувлари ўтказилди.

Рейд давомида ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган 164 нафар жисмоний шахс аниқланди. Ноқонуний йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ушбу жисмоний шахсларга нисбатан баёнлар тузилди ва зарур чоралар кўриш учун тегишли давлат органларига топширилди, дея хабар беради Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги.

2014 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра вилоятда лицензияланган автотранспортлар сони 3670тани ташкил этади. Хусусан, 1881 та юк машинаси, 385 та автобус, 220та микроавтобус, шунингдек 1184 енгил автомобиллар.

Йўналишли таксилар учун 1073 та давлат рақами олинган бўлса-да, уларнинг 783таси агентликнинг бўлимига лицензия олиш учун ҳужжат топширган.

 

    Бошқа янгиликлар