Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан ўз номлари ва белгиларида давлатнинг расмий номи, яъни “Ўзбекистон Республикаси” ҳамда “Ўзбекистон”дан фойдаланиши мумкин бўлган юридик шахслар рўйхатини белгилаб қўйилди.
Улардан қуйидагилар фойдаланиши мумкин:
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар маҳкамаси қарорлари асосида фаолият юритувчи ва номлари юқоридаги норматив-ҳужжатларда кўрсатилган юридик шахслар;
- Республика миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари;
- Устав жамғармасининг 50 фоизидан ортиғи давлат улушига тенг бўлган хўжалик бирлашмалари;
- Республика миқёсидаги юридик шахслар;
- Республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек бош ташкилотнинг номи тўлиқ қўшиб кўрсатиладиган бўлинмалар;
- Давлат органлари ва хўжалик бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимяти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаат асосида хорижий инвестициялар ҳисобидан фаолият юритадиган корхоналар.
norma.uzнинг маълумотига кўра, ушбу талаблар давлат номининг бошқа тилларда акс эттирилишида ҳам қўлланилади.





