АсосийShou-biznes

Ўзбек бахшиси Хитой Тайпейидаги форумда иштирок этди

Шу йилнинг 18-19 октябрь  кунлари Хитой Тайпейининг Тайпей шаҳрида «Legend in Epic Singing & Oral Tradition» мавзусида номоддий маданий меросни сақлашга бағишланган халқаро форум (Forum on Safeguarding Intangible Cultural Heritage) бўлиб ўтди.

Форумда Филиппин, Хитой Тайпейи, Марокаш ва Ўзбекистондан келган мутахассислар ўзаро тажриба ва фикр алмашишди.

Жумладан, OXUS Culture ташкилоти раҳбари Ҳусниддин Ато форумда иштирок этиб, форум иштирокчиларини Ўзбекистон ҳудудидаги Қорақалпоғистон, Хоразм ва Сурхондарё-Қашқадарё ҳудудига хос достончилик анъаналари билан таништирди.

Шунингдек Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов ҳам Форумда иштирок номоддий маданий меросни сақлаш борасида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Форумнинг энг эсда қоларли лаҳзаларидан бири Абдуназар бахши ижросидаги “Алпомиш” достонидан парча тингловчиларга катта таъсурот қолдирди. Шунингдек Абдуназар бахши Поёнов ҳамда Хитой Тайпейи халқ қўшиқлари, ҳикоялари ижрочилари билан қилинган ҳамкорликдаги ижро узоқ ўтмишга эга турли халқлар номоддий маданий меросларининг бевосита ўзаро боғлиқлиги ва ҳамоҳанглигини акс эттирди.

    Бошқа янгиликлар