Премьераси бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали бўлиб ўтган ушбу қўшиқни хонанда Райхон ижодидаги янгича услуб дейиш мумкин.
Қўшиқ матни ва мусиқаси айнан куз мавсумига мослиги билан ажралиб туради.
Таронанинг романтик кайфияти тингловчини хаёллар оғушига чўмишига сабабчи бўлади. Бу фикр премьерадан сўнг қўнғироқ қилган тингловчилар томонидан ҳам алоҳида қайд этиб ўтилди.
Райхон ижодини доимий равишда кузатиб борувчи мухлислар унинг фаолиятида янги босқич эканлигини таъкидлашди.





