АсосийShou-biznes

Чарли Шин стоматологга пичоқ билан ташланди

2 октябрь куни чет эл интернет нашрларида голливуд актёри Чарли Шин ҳақидаги навбатдаги ғайриоддий янгиликлар тарқалди. Бу сафар у ўз стомотолог шифокорига пичоқ билан ташланганлиги барчани ҳайратга солмоқда, дея хабар беради www.spletnik.ru нашри Лос-Анжелес полицияси вакиллари берган маълумотларга таяниб.

Гап шундаки, Чарли Шин абцессни даволаш учун стоматолог ҳузурига боришга қарор қилган. Бироқ, орадан бироз вақт ўтиб, у фикрини ўзгартириб қолди ҳамда ниқоб тақиш ниятида унга яқинлашган ҳамширани уриб юборди.

Шунинг ўзи билан кифояланмаган ҳолда у стоматолог шифокорга пичоқ билан ташланди. Клиника қўриқлаш хизмати ҳодимлари уни тўхтатиб қолишгани туфайли ҳеч кимга зарар етмади. Полиция вакилларининг фикрларига кўра, актёр наркотик моддаларни истеъмол қилиш оқибатида ана шундай “ноодатий” ҳолатарга тушиб қолмоқда.

Актёр айни дамда шундай “ёмон одат”га ўрганган. Айтиш лозимки, стоматолог билан содир бўлган ҳодиса биринчиси эмас. У оммавий ахборот воситалари ҳусусан интернет нашрларида энг жанжалкаш актёр сифатида танилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар