3 октябрь куни Россия Халқ артисти Олег Табаков шошилинч равишда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда lenta.ru нашри хабар беради.
79 ёшли актёрнинг кутилмаганда қон босими кўтарилиб кетган. Шу сабабли ҳам у “Чехов” номидаги Москва рассомчилик театри ҳамда Олег Табаковнинг ўзи ташкил қилган “Табакерка” театрларидаги бир қатор тадбирларда иштирок эта олмади.





