АсосийJamiyat

Қашқадарёда юк ташиш машинасидан чиққан ёнғин турар жойга ҳам ўтиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги расмий сайти берган хабарга кўра, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи фуқаро томонидан яшаш жойининг ҳовлисида “Камаз” русумли юк машинасини таъмирлаш жараёнида пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақтда ёнғин содир бўлган.

Бунга сабаб, пайвандлаш вақтида хавфсизлик талабларига риоя қилинмаган. Натижада юк автомобили ва яшаш жойининг 160 кв. Метр майдондаги том қисмига зарар етган.

    Бошқа янгиликлар