Корея Республикасининг пойтахти Сеулда “Preview in Seoul-2014” Ҳалқаро текстил кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uz24.uz нашри хабар беради.
Унда турли мамлакатларидан 250 дан ортиқ компаниялар қаторида “Ўзбекенгилсаноат” Ўзбекистон Давлат акциядорлик компанияси ҳам қатнашди.
“Preview in Seoul-2014” кўргазмасида Ўзбекистоннинг 2015-2016 йилларга мўлжалланган замонавий маҳсулотлари тақдим этилди. Кўргазма давомида қадимий ва замонавий технологиялар ёрдамида яратилган маҳсулотлар омма эътиборига ҳавола этилди.





