2014 йилнинг 29 сентябридан 8 октябрь санасига қадар Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Ҳалқаро маданият Карвон-саройида Япониялик машхур олим Хироаки Фурушо бошчилигидаги археологияга бағишланган “Workshop 2014” маҳорат дарслари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Uz24.uz нашри маълумот беради.
Ушбу маҳорат дарсларида олий ва ўрта маҳсус таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари шунингдек, илмий ташкилот, музейларнинг тадқиқот билан шуғулланувчи вакиллари иштирок этишади. Иштирокчилар археология асослари, методлари, археологик тадқиқотни ўтказиш, топилмаларни сақлаш каби мавзулар билан танишадилар.





