Ниҳоят Голливуднинг энг машхур актёрларидан бири Жорж Клуни ва адвокат Амаль Аламуддин турмуш қуришди.
Тўй маросими 2014 йилнинг 27 сентябр куни Италиянинг Ca' Farsetti Palace саройидаги Aman Canal Grand Venice Hotel меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
у ҳақда www.spletnik.ru нашри хабар беради. Келиннинг либосини герцогиня Кейт Мидлтоннинг никоҳ кўйлаги устида ишлаган Alexander McQueen модалар уйи дизайнери Сара Бертон яратди. Куёв эса ҳаётидаги энг муҳим кунларнинг бирида Giorgio Armani дизайни асосидаги костюмни кийди.
Тўйдан бир кун ўтиб, улар эр ва хотин сифатида Венеция бўйлаб саёҳатга чиқишди.





