АсосийJamiyat

Ўтган ҳафта давомида 250 та ёнғин содир бўлди

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 250 та ёнғин содир бўлганлиги қайд этилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 1 нафар фуқаро ҳалок болган. Ушбу ёнғинларда 977 млн. 5 минг 56 сўм миқдорида қурилиш материаллари ва 772 млн. 795 минг 153 сўм миқдорида моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Болалар шўхлиги натижасида ёнғин содир бўлди. Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи 5 ёшли Асқарнинг гугурт ўйнаши оқибатида 80 кв.метр майдонда молхона ёниб зарарланган. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Тошкент шаҳрида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида, фуқаро Н.Ғоиповга қарашли автотаъмирлаш устахонасида таъмирланаётган К.Алимовнинг «Матиз» русумли автомобили зарарланган.

    Бошқа янгиликлар