АсосийJamiyat

Дипломатик паспорт билан Латвияга визасиз бориш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг визасиз қатновлари тўғрисидаги келишуви тасдиқланди. Бу ҳақда Норма.Уз сайти хабар беради.  

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига кўрсатилаган ҳалқаро келишувни кучга кириши учун ички давлат процедураларини бажариш тўғрисида тегишли хабар юборилади.

Вазирлар маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва ташкилот раҳбарларига юқорида айтилган ҳалқаро келишувни кучга кирганидан сўнг,  ўрнатилган тартибда Ўзбекистон томонидан бажарилиши керак бўлган вазифаларни бажарилишини назорат қилиш буюрилди.

    Бошқа янгиликлар