АсосийDunyo

Россия давлат думаси депутати Алина Кабаева иш фаолиятини ўзгартирмоқда

Маълум бўлишича, “Единая Россия” партияси аъзоси - Кабаева ўзи депутатлик лавозимини муддатидан аввал  тўхтатишни сўраган. Бу ҳақда Вести.Ру нашри хабар беради. 

Алина Кабаева Тошкентда туғилган. У бадиий гимнастика бўйича 2004 йилги Афина олимпиадаси ғолиби, Сидней олимпиадаси бронза медали соҳиби, икки кара жаҳон чемпиони ва олти карра Россия чемпиони. Спорт фаолиятини якунлагач, Алина Кабаева 2007 йил сиёсий фаолиятини бошлаганди. Қайд қилиб ўтамиз, Жаҳон ОАВлари томонидан Владимир Путин ҳамда Алина Кабаевалар бир-бирига бефарқ эмасликлари ҳақида кўп бор айтилган. Аммо, уларнинг муносабатлари ҳақида ҳеч қандай расмий изоҳлар берилмаган.

    Бошқа янгиликлар