АсосийJamiyat

Ўзбекистонда буханка ноннинг нархи 650 сўм бўлди

2014 йилнинг 15 сентябридан Ўзбекистонда 600 граммлик оддий буханка нон нархи 8 фоизга ошди ва унинг нархи 600 сўмдан 650 сўмга кўтарилди. Бу ҳақда 12news.uz хабар берди.

Сўнгги бора Ўзбекистонда буханка нон нархи 2013 йилнинг 15 сентябрида 9 фоизга оширилиб, 550 сўм дан 600 сўмга ошган эди.

Эслатиб ўтамиз, Буханка нони нархи давлат томонидан белгиланадиган ягона нон саналади. 

    Бошқа янгиликлар